Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Пашинян: Рим статути ратификация қилинади

A A A
Пашинян: Рим статути ратификация қилинади

Рим статути ратификация қилинади. Бу ҳақда Арманистон бош вазири Никол Пашинян маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳукумат Рим статутини парламентга юборган ва у муҳокамалардан сўнг ратификация қилинади.

“Бунинг Арманистон-Россия муносабатларига алоқаси йўқ, бу фақат Арманистоннинг хавфсизлик муаммоси билан боғлиқ”, — дея қўшимча қилди Пашинян.

2022 йил охирида Вазирлар Маҳкамаси Халқаро жиноий суднинг Рим статутини ратификация қилиш жараёнини бошлади. 2023 йил март ойида Арманистон Конституциявий суди Рим статути мамлакатнинг асосий қонунига мувофиқлигини тан олди.

Аввалроқ, агар ҳужжат ратификация қилинса, Россия раҳбарияти Арманистонга кириши билан ҳибсга олиниши ҳақида маълумот тарқалган эди.

Киритилди: 20:59 13.09.2023. Ўқилди: 1938 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар