Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Россия Президенти Владимир Путин билан очиқ ва конструктив мулоқотни давом эттириш учун Москвага ташриф буюришни режалаштирмоқда.
Пашинян бу баёнотни Россия раҳбари билан учрашувдан кейин маълум қилди.
"Мен Россия Президенти Владимир Путин билан жуда яхши учрашув ўтказдим ва биз Москвага бўлажак ташрифим давомида очиқ ва конструктив муҳокамани давом эттиришга келишиб олдик", деди Пашинян.
Унинг сўзларига кўра, Арманистон-Россия муносабатлари икки мамлакат учун ҳам ниҳоятда муҳимдир.
"Янги муҳитда, янги шароитларда бу муносабатларни қайта кўриб чиқиш зарурати туғилди ва мен ушбу қайта кўриб чиқиш натижасида муносабатлар янада яхши, янада конструктив, ўзаро фойдали ва илиқроқ бўлишига аминман", деб таъкидлади Арманистон Бош вазири.