Бугун 5 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Пашинян Арманистоннинг Евроиттифоққа қўшилиш муддатини маълум қилди

Пашинян Арманистоннинг Евроиттифоққа қўшилиш муддатини маълум қилди

Арманистон ҳукумати Европа Иттифоқига аъзолик учун расмий мурожаат йўллаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Мамлакат бош вазири Никол Пашинян бу жараён 2027 ёки 2028 йилда бошланиши мумкинлигини билдирди.

Пашинян 3 ноябрь куни Брюсселда ўтказилган Евроиттифоқнинг кенгайишига бағишланган саммитда Ереван мазкур масалани Европа ҳамкорлари билан муҳокама қилаётганини маълум қилди.

"Келаси йил бунинг учун реал муддат бўлиши мумкин. 2028 йил ҳам эҳтимолдан холи эмас", — деди Арманистон раҳбари.

Унинг таъкидлашича, расмий ариза топширишдан олдин мамлакат ичида ҳам сиёсий муҳокамалар ўтказилиши зарур.

Айни пайтда Ереван Европа Иттифоқи билан виза тартибини енгиллаштириш бўйича музокараларга эътибор қаратмоқда. Арманистон ҳукумати 2029 йилгача визасиз режимга эришишни мақсад қилган.

Пашинян Евроиттифоқ билан муносабатлар тарихдаги энг юқори даражага кўтарилганини таъкидлади. Бироқ аъзолик учун расмий ариза топшириш санаси ҳали белгиланмаган.

Киритилди: 23:39 03.11.2026. Ўқилди: 634 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!