Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Парвозда туғилган болакайга Аэрофлотнинг бир умрлик олтин картаси совға қилинади

Парвозда туғилган болакайга Аэрофлотнинг бир умрлик олтин картаси совға қилинади

Самолётда туғилган болакайга "Аэрофлот"нинг бир умрлик олтин картаси совға қилинади. Бу ҳақида "Аэрофлотовщина" телеграм канали хабар қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 26 ноябр тунги соат 01:32да Санкт-Петербургдан Наманганга учаётган самолёт бортида йўловчилардан бири муддатидан олдин туғишни бошлайди. "Аэрофлот" стюардессалари чақалоқни дунёга келтиришга ёрдам беришади.

Экипаж командири Нижний Новгород заҳира аэродромга қўнишни сўрайди. У ерда она ва болани тез ёрдам кутиб турган эди.
Маълумот учун, парвозда бундай ҳолатлар бўлиб туради. Айнан "Аэрофлот" компанияси парвозларида ана шундай ҳолат 2012 йилнинг 8 октябрида Симферополь - Москва парвозида, 2005 йилнинг 14 сентябрида Москва - Лос-Анжелес парвозида ва 2001 йилнинг 6 мартида Сингапур - Москва парвозида содир бўлган эди.

Киритилди: 11:03 04.12.2021. Ўқилди: 3908 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!