Бугун 3 июль, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Паркент туманида юк автомобили иштирокида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берилди

Паркент туманида юк автомобили иштирокида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берилди

Жорий йилнинг 22 июнь куни соат тахминан 11:30 ларда Тошкент вилояти Паркент тумани ҳудудидан ўтган
4Р15 “Қизилтоғ-Паркент-Янгибозор” автомобиль йўлининг 56-километрида (Марказий бозор қаршисида) ҳайдовчи
2000 йилда туғилган Р.Н “Камаз” русумли юк машинасини бошқариб келаётиб, оралиқ масофани сақламаганлиги ва ҳаракат тезлигини назорат қила олмаганлиги сабабли ўзи билан бир йўналишда бўлган 2 та “Cobalt”, “Spark” ва “Lasetti” русумли транспорт воситалари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Ушбу йўл транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олган фуқоролар йўқ.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Паркент тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:04 26.06.2024. Ўқилди: 518 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!