Парижда "сариқ нимчалилар" намойишларида 128 киши ҳибсга олинди.
Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Қайд этилишича, уларнинг баъзилари намойиш ҳудудига болта, сим кесгич ҳамда пичоқлар олиб келишган.
Ваграм боғидан Монтмартр томон ҳаракатланган намойишчилар қатнашган акция тахминан 13.30да бошлади. Унда Францияда коронавирус пандемияси сабабли ёпиқ бўлган тунги клублар ва дискотекалар ходимлари иштирок этишган.