Парижда 500 та кўчани пиёдалар ҳудудига айлантириш бўйича референдум ўтказилади. Бу овоз бериш Парижда сўнгги бир неча йил ичида ўтказилган учинчи шундай референдум бўлади, деб хабар беради DW.
DW маълумотларига кўра, овоз бериш шаҳар маъмуриятининг автомобиллар ҳаракатини чеклаш ва ҳаво сифатини яхшилаш ташаббуси доирасида ўтказилмоқда. Париждаги референдумда илк бор 16 ва 17 ёшли ўсмирлар овоз беришлари мумкин бўлади, илгари фақат 18 ёшдан ошганларгина овоз беришлари мумкин эди.
Reuters агентлигига кўра, агар референдумда ташаббус қўллаб-қувватланса, шаҳар 10 мингга яқин автотураргоҳдан маҳрум бўлади. 2020 йилда ҳам худди шундай миқдордаги автотураргоҳлар олиб ташланган. Пиёдалар учун қайси кўчалар белгиланиши ҳозирча аниқланмаган.