Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Парижда кучли ёмғирдан кейин бир қанча метро бекатлари сув остида қолди

Парижда кучли ёмғирдан кейин бир қанча метро бекатлари сув остида қолди

Кучли ёмғир оқибатида Париждаги бир қанча метро бекатлари сув остида қолди.

Бу ҳақда Ici Paris le-de-France радиостанцияси маълум қилди.

Франция пойтахтини урган бўрон пойтахт вилоятига хизмат кўрсатувчи шаҳар атрофидаги RER поездларининг ҳаракатини ҳам тўхтатди. Хусусан, Парижни Шарль-де-Голль аэропорти билан боғловчи линияда поездлар қатнамаяпти.

Радиостанция маълумотларига кўра, кучли шамол туфайли бинолар ва автомобилларга кўплаб зарар етказилган.

Пойтахт марказидаги айрим кўчалар сув остида қолган. Айрим ҳудудларда куннинг қоронғи бўлишига қарамай, кўча ёритгичлари ишламаяпти.

Киритилди: 07:55 26.06.2025. Ўқилди: 491 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!