Бугун 30 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Парижда Киевга Ғарб қуролларини етказиб беришни тўхтатишга чақирувчи намойиш бўлиб ўтди

Парижда Киевга Ғарб қуролларини етказиб беришни тўхтатишга чақирувчи намойиш бўлиб ўтди

Намойишчилар Франция пойтахти марказидан ўтиб, Лувр рўпарасида тўпланди. Акция иштирокчилари Украина инқирозини тезроқ ҳал қилиш ва Ғарбнинг Киевга ҳарбий ёрдамидан воз кечиш тарафдори бўлишди.

Фаоллар қўлларида "Макрон, биз Украина учун ўлмаймиз," "Украинада танклар va дронлар йўқ!," "Макрон, биз сенинг урушингни хоҳламаймиз" деган шиорлар ёзилган плакатларни ушлаб туришган.

Акция ташкилотчиларидан бири "Ватанпарварлар" партияси етакчиси Флориан Филиппо бўлиб, у Францияни Украинага "чек ёзишни тўхтатишга" чақирди.

Унинг таъкидлашича, Франция расмийлари "ташқи можароларни қўллаб-қувватлаш орқали ички муаммоларни ниқоблашга ҳаракат қилмоқда."

Киритилди: 23:15 29.06.2025. Ўқилди: 408 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!