Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Парижда 2024 йилги ёзги Олимпиада ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Парижда 2024 йилги ёзги Олимпиада ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Ўйинларнинг очилиш маросими тарихда биринчи марта стадионда эмас, балки шаҳар маконида, шунингдек, дарёда бўлиб ўтди – ҳар бир мамлакат делегацияси Сена дарёси бўйлаб алоҳида сув транспорт воситаларида сузиб ўтишди. Йўналиш узунлиги 6 км га яқин бўлиб, якуний шоу Трокадеро майдонида бўлиб ўтди.

Олимпиаданинг расмий веб-сайтида қайд этилишича, очилиш маросимида 206 мамлакат миллий олимпия қўмитаси вакилларидан иборат 10 мингдан ортиқ спортчи иштирок этди. Париждаги ХХХIII ёзги Олимпида ўйинлари 2024 йилнинг 26 июлидан 11 августига қадар давом этади.

Ушбу Олимпиада ўйинларида Россия ва Беларус жамоалари иштирок этмайди, 15 нафар россиялик ва 17 нафар беларуслик спортчиларга турнирда нейтрал мақомда қатнашишларига рухсат берилган.

Киритилди: 01:28 27.07.2024. Ўқилди: 4285 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!