Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

“Париж-2024”: Футбол баҳслари бошланишига икки кун қолди

A A A
“Париж-2024”: Футбол баҳслари бошланишига икки кун қолди

Хабарингиз бор, “Париж-2024” Олимпия ўйинларининг расмий очилиш маросими 26 июль куни бўлиб ўтади. Бироқ, мазкур йирик спорт тадбири баҳслари 24 июль кунидан старт олади.

Биз учун аҳамиятлиси Олимпиаданинг футбол мусобақасида 16 давлат термалари қаторида Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Шуни айтиб ўтиш жоизки, футбол баҳсларида 16 та жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда турнир ғолиблиги учун кураш олиб боради. Гуруҳ босқичидан 1-2 ўринларни эгаллаган терма жамоалар чорак финал босқичига йўл олади.

Олимпия ўйинлари футбол мусобақасида гуруҳлар қуйидагича кўриниш олди:

«А» гуруҳи – Франция, АҚШ, Гвинея, Янги Зеландия;

«B» гуруҳи – Аргентина, Марокаш, Ироқ, Украина;

«C» гуруҳи – Ўзбекистон, Испания, Миср, Доминикан Республикаси;

«D» гуруҳи – Япония, Парагвай, Мали, Исроил.

Гуруҳ баҳслари 24-30 июль кунлари бўлиб ўтса, чорак финал босқичи 2 август куни ташкил этилади. Ярим финал учрашувлари 5 август куни ўтказилади. Бронза медаль учун ўтадиган ўйин 8 август, финал баҳси эса 9 августда ўтиши белгиланган.

Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг "Париж-2024" мусобақасидаги илк ўйини 24 июль куни Испания термасига қарши ўтади. Иккинчи тур эса 27 июль куни Мисрга қарши ўтса, 30 июль куни Доминикан Республикаси билан учинчи турда рақобатлашади.

Олимпиячиларимизнинг Испания терма жамоасига қарши ўйини Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади. Учрашув Париж шаҳридаги “Парк де Пренс” стадионида бўлиб ўтади.

“Париж-2024”: Футбол баҳслари бошланишига икки кун қолди

Эслатиб ўтамиз, 27 июль куни барча гуруҳларда биринчи тур баҳслари якунланади.

Киритилди: 19:25 22.07.2024. Ўқилди: 2869 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!