Афғонистондаги Толибон ҳукумати жорий йил 26 июлда бошланадиган Париж Олимпиадасида 3 нафар спортчи мамлакат шарафини ҳимоя қилишини тасдиқлаган. Бу ҳақда Афғонистон спорт департаменти хабар тарқатган.
Халқаро олимпия қўмитаси эса Олимпия ўйинларида олти нафар афғон – уч аёл ва уч эркак спортчи қатнашишини тасдиқлаган.
Департамент вакили Атал Машваний Афғонистонда аёллар спорти тақиқланганини рўкач қилиб, бошланишига 17 кун қолган Олимпиадага ушбу давлатдан 3 нафар атлет боришини билдирган.