Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Пандемия! Шифокорнинг рецептисиз қандай тинчлантирувчи дориларни ичиш мумкин?

A A A
Пандемия! Шифокорнинг рецептисиз қандай тинчлантирувчи дориларни ичиш мумкин?

COVID-19 пандемияси бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамларнинг руҳий саломатлигига ҳалокатли зарба берди. Рецептсиз бериладиган айрим дорилар руҳий безовталикнинг кўплаб аломатларни енгишга ёрдам бериши мумкин, аммо унутманг, оғир ҳолатларда сиз шифокорни кўришингиз керак.

Чехов вилоят касалхонасининг клиник фармакологи Aндрей Кондрахин МедПортал-га валериан илдизи, пустирник, пион ва ялпизнинг дамламалари энг машҳур тинчлантирувчи дорилар эканлигини айтди, дейди “Dori-Darmon” АК Ахборот хизмати.

“Барча тинчлантирувчи настойка (дамлама)лар ётишдан 30 дақиқа олдин, 100 мл сувга 10-20 томчи қўшилган ҳолда  қўлланилади. Ушбу режим кунига уч марта асаб тизимини тинчлантириш учун ишлатилади. Ялпизли настойкани ишлатиш учун чекловлар мавжудлигини таъкидлайман - бу дамламани ошқозон касалликлари  мавжуд бўлган инсонлар ишлатмаслиги керак», - деди мутахассис.

Тинчлантирувчи таблеткалар учун тавсия этилган дозалар:

Валериан қуруқ экстракти: кунига 3 марта 1-2 таблеткадан;

Негрустин: кунига 2 марта 1 таблетка;

Новопассит таблеткалари: 1 таблетка кунига уч марта.

Новопасситни сироп шаклида ҳам қабул қилишингиз мумкин - кунига уч марта 5 мл.

Aфобазол: препаратнинг бир марталик дозаси - 10 мг, суткалик доза - 30 мг, 3 дозага бўлинган.

"Шуни ёдда тутиш керакки, асаб тизимига таъсир қилувчи дориларни қабул қилиш пайтида сиз транспорт воситаларини ва мураккаб механизмларни бошқаролмайсиз,чунки бу даврда рефлекслар ёмонлашиши мумкин. Ушбу дориларнинг барчаси шифокорнинг рецептисиз сотилади, аммо уларни қатъий кўрсатмаларга мувофиқ ва маълум вақтгача олиш керак », - деди Aндрей Кондрахин.

 

Киритилди: 20:25 14.09.2020. Ўқилди: 6566 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!