Панама АҚШ санкциялари туфайли 128 дан ортиқ кемани рўйхатдан олиб ташлайди, деб хабар берди Bloomberg агентлиги Панама денгиз савдоси бошқармаси раҳбари Рамон Франкога таяниб.
Унинг сўзларига кўра, камида 70 та танкерга нисбатан бундай чоралар аллақачон кўрилган.
Унинг таъкидлашича, Панама реестри дунёдаги энг йирикларидан бири бўлиб, 8000 дан ортиқ кемалар Панама байроғида сузмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Хитойнинг Панама каналига таъсирини сезиларли даражада камайтириш мақсадида Панамадаги ҳарбий иштирокини ошириши мумкинлиги хабар қилинганди.
Февраль ойида Пентагон котиби Пит Хегсет ва Панама президенти Хосе Раул Мулино телефон орқали суҳбатда икки давлатнинг яқин алоқалари ва умумий хавфсизлик манфаатларини муҳокама қилган ва Панама каналини ҳимоя қилиш масаласига тўхталган эди.