Бугун 2 май, 2025 йил, жума

O'ZB

“Озодлик Радиоси” мухбирлари Ўзбекистонда расман иш бошлашлари мумкин

“Озодлик Радиоси” мухбирлари Ўзбекистонда расман иш бошлашлари мумкин

“Озод Европа Радиоси / Озодлик Радиоси” медиа корпорацияси вакиллари Ўзбекистонда аккредитациядан ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда 31 май куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев ва “Озод Европа Радиоси / Озодлик Радиоси” медиа корпорацияси президенти Жейми Флай ҳамда медиа-корпорация вакили Паҳлавон Турғунов билан учрашувда маълум қилинди.

Қайд этилишича, мулоқот давомида Агентлик фаолиятининг асосий йўналишлари, Ўзбекистонда ахборот соҳасини либераллаштириш, сўз ва матбуот эркинлиги ҳамда давлат идоралари очиқлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар тўғрисида маълумот берилган.

Шунингдек, миллий оммавий ахборот воситаларининг жамиятдаги ролини ошириш билан бирга мамлакатда хорижий ОАВларнинг самарали фаолияти учун ҳам зарур шароитлар яратилгани айтиб ўтилган.

“Томонлар учрашувда ўзаро мавжуд масалалар, уларни ҳал этиш йўллари, шу жумладан “Озодлик Радиоси” таҳририяти томонидан тайёрланаётган ва чоп этилаётган материалларнинг Ўзбекистон қонунчилиги ва журналист этикаси меъёрларига мос келиши юзасидан ўз мулоҳазаларини билдиришди ҳамда “ушбу масалаларни бартараф этиш борасида босиб ўтилиши мумкин бўлган қадамлар” ҳақида фикр алмашишди”, дейилади Ўзбекистон томони берган хабарда.

Бундан ташқари, “Озод Европа Радиоси / Озодлик Радиоси” медиа корпорацияси вакилларини республикада аккредитациядан ўтказиш масаласи ҳам муҳокама қилинган. Икки томон аккредитация билан боғлиқ масалаларни навбатдаги учрашувларда кўриб чиқишга келишиб олган.

Киритилди: 22:13 01.06.2022. Ўқилди: 5193 марта. Фикрлар сони: 21 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!