Бугун 21 август, 2026 йил, жума

O'ZB

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитасида тайинловлар амалга оширилди

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитасида тайинловлар амалга оширилди


Жамшид Олимович Урунов қўмита раисининг ўсимликлар карантини ва ҳимояси йўналиши бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Бизнес-омбудсман ўринбосари эди.

Хуршид Хотамджанович Рахматуллаев қўмита раисининг молия ва иқтисод йўналиши бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқарув раисининг ўринбосари эди.

Фурқат Закирович Джалилов қўмита раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бош инспектори эди.

Элёр Холматович Талабоев қўмита раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Киритилди: 21:15 20.08.2026. Ўқилди: 353 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!