Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Озарбойжон Арманистон дрони тутиб олинганини маълум қилди

Озарбойжон Арманистон дрони тутиб олинганини маълум қилди

Озарбойжон Мудофаа вазирлиги икки давлат чегарасидаги Лочин туманида республика армияси позициялари устидан разведка ўтказмоқчи бўлган арман квадрокоптерининг парвозлари тўхтатилганини маълум қилди.

«28 июл куни маҳаллий вақт билан соат тахминан 17:40 да Арманистон қуролли кучлари квадрокоптери Озарбойжон армиясининг Лочин йўналишида жойлашган позициялари устидан разведка парвозларини амалга оширишга уринди», дейилади хабарда.

Ҳарбий департамент маълумотларига кўра, «навбатдаги учувчисиз учиш аппарати махсус техник воситалар ёрдамида тутиб олинган ва ҳудуддан олиб чиқилган».

Киритилди: 10:39 30.07.2024. Ўқилди: 931 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!