Бахтсиз ҳодиса 9 июнь, якшанба куни содир бўлган. Майор ва аскар яшин уришидан вафот этган. Ҳодиса юз берганида улар “Ланкарон” чегара отряди ҳудудида хизмат вазифасини ўтаётган бўлган. Воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Раҳбарият ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради ва уларга сабр тилайди, — дейилади хабарда.
31 май куни ҳам Озарбайжонда яшин уриши оқибатида уч киши ҳалок бўлганди, бир киши жароҳатланганди. Қурбонлар орасида қишлоқ хўжалиги даласида яшин урган аёл ҳам бўлган.