Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида қурилиш материаллари экспортини янада ошириш, икки давлат ишбилармон доира вакиллари ўртасида савдо алоқаларини ривожлантириш мақсадида “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан “Gree Stream international” компанияси билан имзоланган меморандумга кўра Озарбайжоннинг Боку шаҳрида “Made in Uzbekistan” савдо уйи ташкил этилди.