Боку Украинага инсонпарварлик ёрдами доирасида янги маблағ ажратди. Ушбу маблағ электр жиҳозларини сотиб олишга йўналтирилади.
📌 2022-2024 йиллар давомида Озарбайжон томонидан Украинага ажратилган ёрдамнинг умумий миқдори тахминан $40 миллионга етди.
Аввалроқ Озарбайжон Украинага генераторлар, трансформаторлар ва дори-дармонлар етказиб берган, шунингдек, украиналик болаларни реабилитация қилиш учун ўз ҳудудида қабул қилган эди.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев аввалроқ «Украинадаги уруш иккала халқ учун ҳам катта фожеа, чунки улар бир-бирига этник ва диний жиҳатдан жуда яқин», деб таъкидлаган эди.