Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Озарбайжон Украинага навбатдаги гуманитар ёрдамни юборди

Озарбайжон Украинага навбатдаги гуманитар ёрдамни юборди

Озарбайжон Украинага яна бир инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Бу ҳақда Trend хабар берди.

Инсонпарварлик ёрдами Украина томонининг мурожаатини инобатга олган ҳолда президент Илҳом Алиев топшириғи билан ташкил этилган.

Гуманитар юклар сув қувурлари, насослари, қутқарув жилетларидан иборат.

Шу билан бирга, Украинага қутқарув ишларида қатнашадиган техника ва кемалар учун мўлжалланган 20 тонна ёқилғи жўнатилган.

Эслатиб ўтамиз, гуманитар юк Бокудан Польшага, у ердан эса Украинага самолётда етказилади.

Киритилди: 23:32 09.06.2023. Ўқилди: 2350 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!