Бугун 20 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Озарбайжон уч нафар россияликни зўравонлик ва терроризмга чақириқларда айблаб, халқаро қидирувга берди

Озарбайжон уч нафар россияликни зўравонлик ва терроризмга чақириқларда айблаб, халқаро қидирувга берди

Озарбайжон Бош прокуратураси Россиянинг уч нафар фуқароси — «Москва 24» телеканали бошловчиси Иван Князев, сиёсий маслаҳатчи ва медиа эксперти Семён Уралов ҳамда журналист, Россия транспорт вазирининг маслаҳатчиси Алексей Чадаевни халқаро қидирувга берди. Прокуратура маълумотларига кўра, улар Ураловнинг YouTube-каналида 14 июль ва 13 август кунлари бўлиб ўтган эфирларда Озарбайжонга қарши зўравонлик ҳаракатларига, конституциявий тузумни ўзгартириш ва мамлакат ҳудудий яхлитлигини бузишга, шунингдек, миллий адоват ва терроризмни тарғиб қилишга чақирган.

Учаласига нисбатан терроризмга, давлатга қарши ҳаракатларга оммавий чақириқлар ва миллий адоватни қўзғатиш моддалари бўйича жиноий ишлар қўзғатилган. Айбланувчилар Озарбайжондан ташқарида бўлгани сабабли, суд уларни ҳибсга олиш чорасини танлаган.

Киритилди: 13:22 18.08.2026. Ўқилди: 987 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!