7 февраль куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари президентлик сайловларида амалдаги давлат раҳбари Илҳом Алиев ғалаба қозонди.
Бу ҳақда республика Марказий сайлов комиссиясининг 11 февраль куни бўлиб ўтган йиғилиши якунлари бўйича маълум бўлди.
Хабарда айтилишича, Алиев 92,12 фоиз (4 миллион 567 мингдан ортиқ) овоз олган.
Қайд этилишича, сайловда сайловчиларнинг 76,43 фоизи иштирок этган.
Сайлов 125 та сайлов округида бўлиб ўтди.