Ой Ернинг улкан космик жисм билан тўқнашиши натижасида эмас, балки бошқа йўл билан шаклланган. Япон олимларининг тадқиқоти айни шундай хулоса берди. Мутахассислар бундай хулосага Ой орбитасида сунъий йўлдошдан олинган маълумотларни таҳлил қилиш орқали келишди.
Олимларнинг ишонишича, Ернинг улкан космик объект билан тўқнашиши натижасида сайёранинг табиий йўлдоши Ой пайдо бўлгани ҳақидаги назария қайта кўриб чиқилиши керак. Анъанавий концепцияга кўра, Ой юзасида деярли барча учувчи моддалар юқори ҳарорат таъсирида буғланиб кетган. Аммо мутахассислар ярим йил давомида Ой орбитасида бўлган "Кагуя" сунъий йўлдошидан олинган маълумотни ўрганиб чиқиб, Ойда кучли углерод ионлари ва бошқа элементларнинг оқими борлигини аниқладилар. Бу маълумотлар астрологияда шу пайтга қадар ҳукмронлик қилган Ер йўлдошининг келиб чиқиши назариясига мос келмайди.