"Охирги икки ой давомида Харков, Донецк ва Херсон вилоятларининг озод қилинган ҳудудларида 700 дан ортиқ ҳалок бўлганларнинг жасади топилди. Уларнинг 90%и тинч аҳоли вакилларидир", деб баёнот берди Украина бош прокурори Андрей Костин.
Костин, шунингдек, 12 нафар россиялик ҳарбий Украинада ҳарбий жиноят содир этганликда айбланиб судланганини айтди. Ҳозиргача Россия Федерациясининг 216 нафар ҳарбий хизматчиси уруш жиноятларини содир этганликда гумон қилинганлар рўйхатига киритилган.