Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Овоз беринг! Сиз янги сайёрани қандай номлаган бўлардингиз?

Овоз беринг! Сиз янги сайёрани қандай номлаган бўлардингиз?

2007 йилда Қуёш тизимидаги энг катта митти сайёрани топган астрономлар барча истовчиларга сайёра учун учта вариантдан ном танлашни таклиф қилишди. Сайёра шартли равишда 2007 OR10 деб белгиланган.

Барча кичик само жисмларини биринчи бўлиб очганлар кейинги 10 йил ичида унга ном бериш ҳуқуқини оладилар , деб айтган сайёрани очганлардан бири, америкалик сайёрашунос Меган Шуомб.

Койпер камарига кирувчи плутоиднинг диаметри 1600 кмга яқинни ташкил қилади. Митти сайёра таниқли сайёрашунослар Мэган Шуомб ва Майкл Браун томонидан очилган.

Фойдаланувчилар сайёра учун қуйидаги номлардан бирини танлашларига тўғри келади: Гунгун, Холда ва Вили.

Таъкидланишича, овоз бериш 10 майгача давом этади. Шундан кейин энг кўп овоз тўплаган ном Халқаро астрономик иттифоққа маъқулланиш учун жўнатилади.

Киритилди: 10:27 10.04.2019. Ўқилди: 1272 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!