Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

OTP Bank Россиядан тўлиқ чиқиб кетишни кўриб чиқмоқда

OTP Bank Россиядан тўлиқ чиқиб кетишни кўриб чиқмоқда

Венгриянинг энг йирик кредит ташкилоти OTP Bank Россиядан тўлиқ чиқиб кетиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда Bloomberg агентлиги OTP Group бош ижрочи директори Петер Чанига таяниб хабар берди.

Таъкидланишича, банк Болтиқбўйи минтақасига стратегик қизиқиш билдирмоқда. Шу билан бирга, агентлик маълумотига кўра, сўнгги бир йил давомида кредит ташкилоти Россиядан қўшимча дивидендларни олиб чиқишда қийинчиликларга дуч келган.

«OTP Россия бўйича ўз стратегиясини қайта кўриб чиқишни бошлади. Бу Россиядан тўлиқ чиқиб кетиш эҳтимолини ҳам ўз ичига олади», — дея Чанининг сўзлари келтирилган.

Киритилди: 17:52 28.09.2026. Ўқилди: 587 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!