Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

ОТМларда контракт пулларини тўлаш муддати 20 январгача узайтирилди

A A A
ОТМларда контракт пулларини тўлаш муддати 20 январгача узайтирилди

Ўзбекистон олий таълим муассасаларида контракт тўловини тўлаш муддати 20 январга қадар узайтирилди, деб хабар бермоқда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.

Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ 2022/2023 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт, жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 20 январи этиб белгиланди.

Шунингдек, қарор билан 2022 йил 10 декабрдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олинадиган бўлди.

Киритилди: 17:10 05.01.2023. Ўқилди: 2214 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!