4️⃣ОТБ ўзининг “Осиё ривожланиши истиқболлари” номли нашрида Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 2024 йилда 5,5 фоизни ташкил этишини, 2025 йилда эса 5,6 фоизгача ўсишини прогноз қилмоқда.
📊Ўзбекистонда инфляция даражаси ўтган йилдагидек 10%ни ташкил этиши, 2025 йилда эса 9,5 фоизгача пасайиши прогноз қилинмоқда. Барқарор валюта курслари ҳам инфляцияни назорат остида ушлаб туриши кутилмоқда.
📊Энг йирик солиқ тўловчи давлат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган олтин, мис, нефт-кимё ва бошқа асосий товарлар нархининг барқарорлиги бюджет даромадларининг барқарор айланишини таъминлади.
📊Харажатлар ЯИМнинг 33,9%дан қарийб 38,5%гача кўтарилди, бу ижтимоий харажатларнинг кўпайиши, давлат корхоналарига субсидиялар кўпайиши, давлат секторида иш ҳақи ва пенсияларнинг ўсишини акс эттиради.
🗓Нефть-кимё, тоғ-кон ва карьер қазиб олиш соҳаларига инвестицияларни ҳисобга олган ҳолда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳар йили 10,0 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда.