Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Отасига алимент тўламаган фарзандга чора кўрилди

Отасига алимент тўламаган фарзандга чора кўрилди

Қонунчилигимизга кўра, вояга етган меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналарига ғамхўрлик қилишга мажбурлини белгиланган.

Бироқ, бу қонун талабларини бажармаётган ва миллий қадриятларимизга амал қилмаётган шахслар, жамиятимизда йўқ эмас, афсус.

МИБ Оқдарё туман бўлими иш юритувида бўлган ФИБ Пайариқ туманлараро судининг ижро ҳужжатига кўра, қарздор ўғил Э.Х.дан ўз отаси Ю.Х. фойдасига ойлик даромадининг 50 фоизи миқдорида алимент тўлаш белгилаган.

Бироқ, ўғил алимент мажбуриятини қасддан бажармай, бўйин товлаб юрган.

Давлат ижрочиси бир неча марта огоҳлантирган ва алимент қарзини тўламаса, жавобгарлик белгиланишини айтган. Натижа бўлмагач, ҳужжатларни судга тақдим этган.

2025 йил 1 декабрь куни ЖИБ Оқдарё туман суди қарздор Э.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-5-моддаси 1-қисми бўйича 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

Эслатма: Оила кодексининг 109-моддасига асосан, вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ўз ота-онасига таъминот беришлари ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилишлари шартлиги белгилаб қўйилган.

Киритилди: Бугун 21:52. Ўқилди: 265 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!