Бугун Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида XIX-Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Унда Отабек Умаров Осиё Олимпия Кенгаши таркибида тштирок этиши кўзда тутилган.
“Бу узоқ кутилган воқеа арафасида энг илҳомлантирувчи учрашувдир. Хитой Халқ Республикасининг муҳтарам Раиси Си Цзиньпин жанобларига ва уларнинг рафиқалари Пэн Лиюань хонимга Осиё Олимпия Кенгаши фаолиятига бўлган эътиборлари учун ташаккур”, дея ёзиб қолдирди Отабек Умаров.