2025 йил 27 май куни Отабек Бозоров Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, шу куни вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда Отабек Бозоров жамоатчиликка расман таништирилган.
Тайинловга қадар у Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида — Илм-фан ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият олиб борган.
Маълумот учун, жорий йил апрель ойида Наманган вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимини тарк этган Акрамжон Абдуҳамидов ўрнини Зуҳриддин Баҳриддинов эгаллагани ҳақида хабар қилинган эди.