Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 06.02.2020 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор Ф.Х. дан ундирувчи С.К. нинг фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзанди таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойдаги ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Боғот туман бўлими иш юритувига келиб тушган кундан тегишли тартибда ижро иши юритуви қўзғатилиб, ота томонидан алимент пуллари ойма-ой, ўз вақтида ва тўлиқ тўланиб келинган.
Шунга қарамасдан, жорий йилнинг апрель ойида, алиментчи ота Бюронинг туман бўлимига келиб, фарзандига тўланиши лозим бўлган алимент эвазига ўз уйини расмийлаштириб бериш истагини билдирган.
Шу боис, унга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2018 йилдаги 808-сонли қарорига мувофиқ, собиқ турмуш ўртоғи билан келишилган ҳолда Боғот туманидаги ховли жойини С.К. нинг номига расмийлаштириб берди ва қарздор Ф.Х. суд томонидан алимент тўлашдан озод қилинди.