Бугун 19 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ота-онасиз қолган чақалоқ Ватанга қайтарилди

Ота-онасиз қолган чақалоқ Ватанга қайтарилди

Ота-она қарамоғисиз қолган яна бир вояга етмаган қизча Россиядан Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда болалар омбудсмани хабар берди.

Маълум қилинишича, болалар омбудсманига Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида истиқомат қилувчи фуқаро Н.Г. (аёл)нинг мурожаати келиб тушган.

Мурожаатда вояга етмаган невараси Д.Р. (2023 йилда туғилган)нинг отаси вақтинча ҳибсхонада, онаси эса миграция марказида сақланаётгани сабабли 2 ёшли фарзанди Россияда ота-она қарамоғисиз қолгани, ҳозирда Нижний Новгород шаҳар болалар шифохонасида эканлигини билдириб, неварасини Ўзбекистонга қайтарилишида амалий кўмак сўраган.

Болани Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилиб, ҳужжатлар расмийлаштирилди. Шунингдек, боланинг онаси ҳам Ўзбекистонга фарзанди билан қайтиши учун чоралар кўрилди.

Натижада 16 май куни қизча онаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга олиб келинди ва бувиси билан яшаш манзилига етказилди.

Киритилди: 09:52 18.05.2025. Ўқилди: 474 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!