Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Энди ота-онанинг ака-ука ва опа-сингилларининг фарзандлари ўртасида никоҳ тузиш тақиқланади

Энди ота-онанинг ака-ука ва опа-сингилларининг фарзандлари ўртасида никоҳ тузиш тақиқланади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида қонун лойиҳасини тайёрлади.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-1-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 16-моддасининг (Никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар) учинчи хатбошиси (насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида) қуйидаги таҳрирда баён этилади:

насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, ота-онанинг ака-ука ва опа-сингилларининг фарзандлари ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида; .

Соғлиқни сақлаш, Адлия вазирликлари, Хотин-қизлар қўмитаси ва Оила илмий-амалий тадқиқот маркази қонуннинг ижрочиларга етказилишини ҳамда унинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминлайди.

Киритилди: 13:53 22.02.2019. Ўқилди: 2312 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!