Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ота "15 сутка"дан сўнг салкам 100 миллион сўм алимент қарзини тўлади

Ота "15  сутка"дан сўнг салкам 100 миллион сўм алимент қарзини тўлади

Фуқаролик ишлари бўйича Бўз туманлараро судининг 05.04.2017 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор К.И.дан ундирувчи Д.И.нинг фойдасига 2 нафар фарзанди вояга етгунга қадар иш ҳақи ва бошқа топган даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор 2013 йилда хорижга чиқиб кетганлиги аниқланиб, унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Шунингдек, қарздор томонидан алимент пуллари тўланмагани сабаб, 97,8 млн. сўм қарздорлик тўпланиб қолган.

Қарздор К.И. жорий йилда юртимиз ҳудудига қайтганлиги аниқланиб, Бюронинг Улуғнор туман бўлими томонидан киритилган тақдимномага асосан қарздор К.И.га жиноят ишлари бўйича Улуғнор туман суди томонидан 23.01.2025 йилда 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Шу билан бирга, ундирувчи Д.И. фойдасига 97,8 млн. сўм ундирилиши белгиланган.

Маъмурий қамоқдан тўғри хулоса чиқарган қарздор ота ундирувчи Д.И. фойдасига 2018 йилдан буён тўламаган 7 йиллик 97,8 млн. сўм алимент қарзини тўлиқ тўлаб берди.

Киритилди: 10:54 26.03.2025. Ўқилди: 1023 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!