Нашр маълумотларига кўра, кўплаб россиялик амалдорлар у ерга боролмайди. Чунки Украинага кенг кўламли ҳужум бошланганидан бери Россиядан тўғридан-тўғри рейслар бекор қилинган ва Москва вакилларига нисбатан Европа Иттифоқи томонидан кўплаб санкциялар жорий қилинган.
Москва музокаралар ўтказиш учун нейтрал майдон сифатида Туркия, БАА, Саудия Арабистони, Қатар ва Уммонни кўриб чиқмоқда.