Бугун 7 июль, 2020 йил, сешанба

O'ZB

“Оскар”га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди

“Оскар”га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди

Америка киноакадемияси “Оскар” мукофоти учун номзодларни эълон қилди.

2020 йилнинг энг яхши фильми мукофоти учун даъвогарлар: “Форд Феррарига қарши”, “Ирландиялик”, “Қуёнча Жожо”, “Жокер”, “Кичик аёллар”, “Никоҳ ҳикояси”, “1917”, “Бир бор Голливудда” ва “Паразитлар”.

Энг яхши режиссёр учун “Оскар” мукофотини: Марин Скорсезе (“Ирландиялик”), Тодд Филлипс (“Жокер”), Сэм Мендес (“1917”), Квентин Тарантино (“Бир бор Голливудда”), ва Пон Чжун Хо (“Паразитлар”) қўлга киритиши мумкин.

Энг яхши актёр учун “Оскар” мукофотига қуйидагилар даъвогарлик қиляпти: Антонио Бандерас (“Оғриқ ва шараф”), Леонардо Ди Каприо (“Бир бор Голливудда”), Хоакин Феникс (“Жокер”), Адам Драйвер (“Никоҳ ҳикояси”), Жонатан Прайс (“Икки ота”).

2020 йилнинг энг яхши актрисаси мукофотига номзодлар: Синтиа Эриво (“Гарриет”), Скарлетт Йоханссон (“Никоҳ ҳикояси”), Сирша Ронан (“Кичик аёллар”), Шарлиз Терон (“Можаро”) ва Рене Зеллвегер (“Жуди”).

Номзодларнинг тўлиқ рўйхати билан киноакадемия расмий сайтида танишишингиз мумкин. “Оскар” мукофоти топширишнинг тантанали маросими 2020 йилнинг 9 февраль куни бўлиб ўтади, дейди "qalampir.uz".

Киритилди: 04:45 14.01.2020. Ўқилди: 1142 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!