Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Осиё ўйинлари. Ўзбекистоннинг икки спортчиси таҳлилида тақиқланган моддалар аниқланди

Осиё ўйинлари. Ўзбекистоннинг икки спортчиси таҳлилида тақиқланган моддалар аниқланди

Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси билан боғлиқ допинг ҳолатлари қайд этилди. Икки нафар спортчи текширувлар якунлангунига қадар мусобақалардан вақтинча четлатилди.

Халқаро тест агентлиги маълумотига кўра, каноэда эшкак эшувчи Павел Эйгелдан 23 сентябрь куни олинган намунада триметазидин моддаси аниқланган.

Шунингдек, ММА бўйича Ўзбекистон вакили Нодирбек Шавкатовнинг таҳлилида мелдоний топилган. Шавкатов мазкур Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритган эди.

Ҳар икки модда Бутунжаҳон антидопинг агентлиги тақиқланган препаратлар рўйхатининг S4 тоифасига киради. Улардан мусобақа даврида ҳам, мусобақадан ташқари пайтда ҳам фойдаланишга рухсат берилмайди.

Спортчилар ҳолат ҳақида расман хабардор қилинган. Амалдаги антидопинг қоидаларига мувофиқ, иш бўйича якуний қарор чиқарилгунга қадар улар мусобақалар, машғулотлар ва бошқа спорт тадбирларида иштирок эта олмайди.

Айни пайтда бу якуний дисквалификация қарори эмас. Эйгел ва Шавкатов вақтинчалик четлатиш юзасидан Спорт арбитраж судининг антидопинг бўлимига мурожаат қилиш, шунингдек, "Б" намунасини текширишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Киритилди: 22:18 29.09.2026. Ўқилди: 324 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!