11 январь, жума куни футбол бўйича Осиё Кубоги 2-тури доирасида 3 та учрашув бўлиб ўтади.
B гуруҳининг навбатдаги ўйини Фаластин ва Австралия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 16:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, B гуруҳининг биринчи ўйинида Иордания термаси Сурия терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шундан сўнг Сурия терма жамоаси бош мураббийи Бернд Штанге вазифасидан бўшатилди.
C гуруҳининг дастлабки тўқнашувида Филиппин терма жамоаси Хитой термасига қарши майдонга тушади. Ўйинга 18:30 да старт берилади.
Худди шу куни C гуруҳидаги иккинчи учрашув ҳам ўтказилади. Унда Қирғизистон терма жамоаси Жанубий Корея термаси билан баҳс бойлайди. Беллашув 21:00 да бошланиши белгиланган.
Осиё Кубоги 2019
2-тур баҳслари
11 январь, жума
Manba: daryo.uz