Бугун 2 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Осиё футбол конфедерасияси ҳам FIFA'нинг Жаҳон Чемпионати активларининг бир қисмини хусусийлаштириш ташаббусини қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди

Осиё футбол конфедерасияси ҳам FIFA'нинг Жаҳон Чемпионати активларининг бир қисмини хусусийлаштириш ташаббусини қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди


ОФК ўз баёнотида бу борада UEFA (Европа) ва CONCACAF (Шимолий Америка) билан ҳамфикр эканлигини, Жаҳон чемпионати бутун футбол ҳамжамиятига тегишли эканлигини таъкидлаб ўтган.

Аввалроқ UEFA'га аъзо барча мамлакатлар эркаклар ва аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатларини бойкот қилишга қарор қилганди. Унга кўра, UEFA FIFA томонидан ташкил этиладиган ҳеч бир мусобақани қўллаб-қувватламайди.

Бу қарор FIFA'нинг Жаҳон чемпионати активларининг 20 фоизини хусусий инвесторларга сотиш режасига қарши норозилик сифатида қабул қилинди. Янги хусусий тузилманинг асосий инвестори — Жошуа Кушнер бошқарадиган Thrive Eternal инвестиция жамғармаси ҳисобланади. Жошуа — Доналд Трампнинг куёви Жаред Кушнернинг укаси ҳамда АҚШнинг Франциядаги элчиси Чарлз Кушнернинг ўғлидир.

Киритилди: 21:45 31.07.2026. Ўқилди: 787 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!