Чад кўлининг жануби-шарқий минтақасида жангарилар ҳужуми оқибатида камида 14 нафар Нигерия ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди.
Бу ҳақда ActuNiger портали хабар берди.
Портал маълумотларига кўра, бир гуруҳ жангарилар Диффа минтақасида армия позицияларига ҳужум қилишган, аммо ҳужум қайтарилган. Чекинаётган ҳужумчиларни таъқиб қилиш пайтида ҳукумат бўлинмаси пистирмага учраган.
Жанг пайтида бир нечта жангарилар ўлдирилган ва уларнинг аниқ сони аниқланмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, ҳужум Чад кўли минтақасида фаолият юритувчи "Боко Ҳарам" радикал гуруҳи аъзолари томонидан амалга оширилган.