Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Осиё давлатлари АҚШ санкциялари юмшатилганидан кейин Россия нефти харидларини кўпайтирди — FT

Осиё давлатлари АҚШ санкциялари юмшатилганидан кейин Россия нефти харидларини кўпайтирди — FT

Нашрнинг ёзишича, АҚШ Эрон билан уруш фонида санкцияларни юмшатганидан сўнг Осиё мамлакатлари Россия нефтини сотиб олишни қайта тиклади ёки ҳажмини оширди.

Филиппин ва Жанубий Корея аллақачон Россия нефти ва нефть-кимё маҳсулотларини қабул қилиб олди. Вьетнам ва Шри-Ланка Россия энергетика компаниялари билан музокаралар олиб бормоқда.

Таиланд ва Индонезия ҳам харидларни амалга оширишга тайёр эканлигини тасдиқлади. Бундан ташқари, Ҳиндистон ҳам Россия нефти импортини сезиларли даражада оширган.

Kpler таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, феврал ойида ҳинд нефтни қайта ишлаш заводлари кунига 1 миллион баррель сотиб олган бўлса, март ойи охирига келиб бу кўрсаткич кунига 1,9 миллион баррелгача кўтарилган.

Киритилди: 18:54 02.04.2026. Ўқилди: 678 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!