«Ан-Наср» Осиё Чемпионлар Лигаси 2 финалида «Гамба Осака»га (0:1) мағлуб бўлганидан сўнг, Криштиану Роналду сукут сақлаётган эди. Юлдуз футболчи бир неча кун давомида ижтимоий тармоқларда ҳеч қандай пост қолдирмади.
Сешанба куни Роналду Португалия терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномасидан жой олгани маълум бўлди. Шундан сўнг, португалиялик тўпурар бирданига бир нечта пост жойлаштирди — у дастлаб «Ан-Наср»нинг навбатдаги ўйини анонсини, кейин эса Португалия терма жамоаси аккаунти томонидан чиқарилган ЖЧ-2026 қайдномасини ўз саҳифасига репост қилди.
21 май куни «Ан-Наср» ўз майдонида «Дамак» клубини қабул қилади. Агар «Ан-Наср» ушбу баҳсда ғалаба қозонса, муддатидан олдин Саудия Арабистони чемпионига айланади. Бу Роналду учун «Ан-Наср» сафидаги илк расмий соврин бўлиши мумкин.