Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Осиё чемпионати-U23. Саудия Арабистони илк ярим финалчига айланди

Осиё чемпионати-U23. Саудия Арабистони илк ярим финалчига айланди

Таиландда ўтаётган U-23 Осиё чемпионатининг чорак финал баҳсларига старт берилди. Дастлабки ўйинда мезбон Таиланд олимпия жамоаси Саудия Арабистонига қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг 78-дақиқасида Абдуллоҳ Ал-Ҳамдан томонидан 11 метрлик жарима зарбасидан киритилган гол Саудия Арабистони олимпиячиларини дастлабки ярим финалчига айлантирди. Бугун шунингдек, Австралия - Сурия ўйини ҳам ўтказилади.

Саудия Арабистони турнир ярим финалида БАА - Ўзбекистон жутфлиги ғолибига қарши майдонга тушади. Ушбу ярим финал ўйини 22 январь куни ўтказилади.

Осиё чемпионати. Чорак финал.

18 январь. Рангсит.

Саудия Арабистони - Таиланд 1:0

Гол: Абдуллоҳ Ал-Ҳамдан 78 пенальтидан.

Киритилди: 19:11 18.01.2020. Ўқилди: 2129 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!