Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Осиф Дурроний: Афғонистон ҳудудидан 11 сентябрга ўхшаш ҳужум такрорланиши мумкин

Осиф Дурроний: Афғонистон ҳудудидан 11 сентябрга ўхшаш ҳужум такрорланиши мумкин

Покистоннинг Афғонистон бўйича махсус вакили Осиф Дурроний Афғонистон ҳудудидан 11 сентябрь терактига ўхшаш воқеа яна бир марта такрорланишидан огоҳлантирмоқда. Унинг айтишича, жаҳон ҳамжамияти Россия-Украина ва Ғазодаги урушлар туфайли Афғонистонга эътибор қаратмасдан келмоқда.

Натижада Афғонистонда ИШИД гуруҳи фаоллашиб, минтақа ва ундан ҳам ташқарига улкан хавф солиши мумкин. Дурронийнинг сўзларига кўра, ИШИДнинг Россия, Эрон ва Покистонда амалга оширган терактлари ушбу гуруҳнинг бошқа ҳудудларда ҳам шунга ўхшаш терактлар содир эта олишидан далолат беради.

"Толибон" Ташқи ишлар вазирлиги Дурронийнинг фикрларига муносабат билдириб, "11 сентябрга ўхшаш яна бир ҳужум бўлиши мумкин, аммо бу содир бўлса ҳам Покистон ҳудудидан бўлади", деб баёнот берган.

Киритилди: 22:55 22.08.2024. Ўқилди: 1337 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!