Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ортиқча тўланган солиқлар учун фоиз ҳисобланади

Ортиқча тўланган солиқлар учун фоиз ҳисобланади

Энди солиқ тўловчилар тўлаган ёки асоссиз ундирилган ортиқча солиқ суммаси фоизи билан қайтарилади. Бу 2020 йил 1 январдан амалиётга жорий этилган Солиқ кедексида белгилаб қўйилди.

Яъни, ортиқча тўланган солиқ суммалари ўз вақтида қайтарилмаганлиги ёки солиқ органлари томонидан асоссиз ундирилганлиги учун, Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида бюджетдан солиқ тўловчиларга фоиз тўлаш белгиланди.

2020 йилгача амалда бўлган Солиқ кодексига кўра, фоиз ёки пеня ҳисобланиши фақатгина солиқ тўловчиларнинг ўз вақтида тўламаган солиқ қарзига нисбатан бир томонлама ҳисоблаб келинган.

Ортиқча тўланган солиқ суммасига ҳеч қандай молиявий механизмлар ёки солиқ органларининг бу борадаги масъулиятлари белгилаб берилмаган.

Таъкидлаш жоизки, аввалги тартиб бўйича ортиқча олинган маблағларнинг ойлар давомида чўзилиб қайтарилиши натижасида тадбиркорлик субъектлари молиявий фаолиятига зиён етказилган.

2019 йил давомида тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар томонидан ортиқча тўланган солиқларни қайтариш бўйича Давлат солиқ қўмитасига 469 та ариза келиб тушган. Рақамлардан ҳам англаш мумкинки, ортиқча тўлов қайтарилиши билан боғлиқ муаммолар етарлича бўлган.

Жорий этилаётган янги тизим бундай муаммоларни бартараф этишда муҳим омил бўлади.

Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

Киритилди: 11:35 23.02.2020. Ўқилди: 4967 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!