Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури ва Глобал экологик фонднинг “Орол денгизи ҳавзаси ландшафтининг таназзул ерларида барқарор ҳаётни таъминлашни қўллаб-қувватлайдиган асос сифатида кўллар, сув-ботқоқ ва қирғоқбўйи ҳудудларини сақлаш ҳамда бошқариш” (""Aral wetlands") қўшма лойиҳасини амалга ошириш доирасида Нукусда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.
Маълумот учун, "Aral wetlands" лойиҳасининг мақсади қўриқланадиган табиий ҳудудлар, асосий биологик хилма-хиллик ҳудудлари ва асосий орнитологик ҳудудлар атрофидаги самарали ландшафтларнинг ер ва сув ресурсларини комплекс бошқариш билан биргаликда тупроқ деградациясининг олдини олиш орқали Қуйи Амударё ва Орол денгизи ҳавзаларида экотизим ва ҳаёт учун воситаларнинг барқарорлигини яхшилашдан иборат.
Мақсади атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлган жамоат экологик ташкилотлари ушбу муаммоларни ҳал қилишда муҳим рол ўйнаши лозим. Оролбўйида турли фаолият йўналишлари бўйича ўттизга яқин экологик жамоат ташкилоти мавжуд ва муваффақиятли фаолият юритмоқда.
Аҳолининг эътиборини долзарб муаммоларни ҳал этишга қаратиш, жамоатчилик онгини шакллантиришда экологик жамоат ташкилотларининг ўрни кўп жиҳатдан намоён бўлади. Ижтимоий ва экологик муаммоларни ҳал қилишда аҳолининг ижтимоий фаоллиги нафақат унинг экологик маданияти даражасига, балки уларга ижтимоий аҳамиятга эга қарорлар қабул қилишда иштирок этиш имконини берувчи қонун ҳужжатларининг мавжудлиги, аҳолининг хабардорлиги, атроф-муҳитнинг экологик ҳолати, жамоат экологик ташкилотларининг аҳоли билан муносабатлари каби омилларга ҳам бевосита боғлиқ.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, шунингдек, Хоразм вилояти жамоат ташкилотлари раҳбарлари, ихтисослаштирилган идоравий ташкилотлар ва олий ўқув юртлари ходимлари, “Арал wетландс” лойиҳаси вакиллари (ходимлари ва экспертлари) ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида лойиҳа ходимлари ва мутахассислари лойиҳанинг эришилган натижалари ва табиий ресурсларга ғамхўрлик қилиш, жумладан, муҳофаза этиладиган ҳудудларни бошқаришда муҳимлиги ҳақида маълумот беришди.
Хабардорликни ошириш компоненти ҳар бир мақсадли ҳудудда биринчи навбатда ер деградациясининг нейтрал баланси ва маҳаллий ҳаётни сақлаб қолиш учун биологик хилма-хилликни қишлоқ хўжалиги амалиётига интеграция қилиш муҳимлиги ҳақида хабардорликни ошириш учун махсус тадбирларни ўз ичига олади. Мазкур йўналишдаги ишлар доирасида Қуйи Амударё ва Орол денгизи ҳавзасидаги ландшафт зоналарида (Бухоро, Хоразм ва Қорақалпоғистон) фермерлар, чўпонлар, жамоатчилик вакиллари, таълим ва маслаҳат хизматлари ва маҳаллий ҳокимият вакиллари учун лойиҳа тажрибасини турли мавзуларда кенгроқ тарқатиш ва кўпайтириш мақсадида йигирмата ахборот-маърифий тадбирлар ўтказиш режалаштирилган.