Яқин Шарқдаги вазият сабабли Буюк Британияда ёнилғи сотилиши чекланиши мумкин. Бу ҳақда The Times газетаси ёзмоқда.
«Яқин икки ой ичида Буюк Британия нефть ва газ етказиб беришда «сезиларли тақчиллик»ка дуч келади. Бу эса Яқин Шарқдаги уруш давом этар экан, вазирларни етказиб беришни «нормалаштириш» (норма асосида тақсимлаш) чораларини кўришга мажбур қилади», — дейилади мақолада.
Экспертлардан бири Ник Батлернинг сўзларига кўра, агар Ормуз бўғози орқали нефть ва газ етказиб бериш икки-уч ҳафта ичида тикланмаса, вазият «жиддий» тус ола бошлайди.
«Ҳукумат озиқ-овқат таъминоти, шифохоналар, мактаблар ва транспорт тизимларини ҳимоя қилишига тўғри келади, бу эса ўз-ўзидан ёнилғини меъёр билан беришни англатади», — деб қайд этади нашр.