Бугун 11 декабрь, 2019 йил, чоршанба

O'ZB

Оренбургда 3 нафар ўзбекистонлик қулликдан қочишга муваффақ бўлди

Оренбургда 3 нафар ўзбекистонлик қулликдан қочишга муваффақ бўлди

Россиянинг Оренбург вилоятида уч нафар Ўзбекистон фуқаролари қулликдан қочиб қутилишга муваффақ бўлишди, деб хабар қилмоқда "Альтернатива" ННТ.

Хабарда айтилишига кўра, ушбу йилнинг август ойида Улуғбек, Абдулазиз ва Жасурбек исмли фуқаролар Россиянинг Перм вилоятига ишлаш учун йўлга чиқади. Йўл-йўлакай улар Али исмли Қозоғистон фуқароси билан танишиб қолишади. Али уларга Оренбургнинг Бузулук шаҳрида иш, турар жой, овқат ва ҳужжатларини расмийлаштиришни ваъда беради. Улар рози бўлишади.

Манзилга етиб келгач, Али уларни Фузайил исмли Озарбайжон фуқаросига топширади. Фузайил регистрацияни баҳона қилиб ўзбекистонликларнинг паспортларини дарҳол олиб қўяди ва қурилишга ишлашга юборади.

Орадан 10 кун ўтиб ишчилар паспортларини талаб қилишади. Бунга жавобан Фузайил улар учун Алига 50 минг рубл тўлаганини ва қачонки ушбу пулларни улар ишлаб берса ёки қариндошларидан қарз олиб қайтариб берса кейин паспортларини қайтаришини айтади.

Шундан сўнг ҳам йигитлар бир неча бор ўз паспортларини қайтаришни сўраб мурожаат қилишади. Сўнгги марта эса Фузайил ва унинг дўстлари ўзбекистонликларни дўппослаб омборхонага қамаб қўяди.

Ўзбекистонликлар у ердан бир неча кун ўтиб қочиб кетишади. Паспортлари йўқлиги туфайли улар, элчихонадан маълумотнома расмийлаштирилари керак эди. Москвага етиб олишга уларга ўзбекистонлик ва тожикистонлик мигрантлар ёрдам беришади.

Шу ўринда, Россияга меҳнат қилиш учун келаётган фуқароларга яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз. Биринчидан Россия миграция қонунларини ўрганинг, иккинчидан танимаган одамлар гапига асосланиб, ҳеч қандай ҳужжат расмийлаштирмасдан туриб ишлашни бошламанг. Учинчидан Ўзбекистон элчихонаси, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхоналари телефон рақамларини ёдлаб олинг.

 

Киритилди: 11:51 09.10.2019. Ўқилди: 1550 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!